Учта ҳудудда тажриба тариқасида юридик хизматлар кўрсатиш маркази ташкил қилинди

0

Наманган шаҳри, Марҳамат тумани ва Қарши туманида тажриба тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилди.

Марҳамат туманида экперимент тариқасида бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилган Марҳамат тумани адлия бўлими ҳузуридаги Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказидаги вакант лавозимларга танлов бўлиб ўтди.

15 нафар номзод танловда қатнашиш учун ариза топширган бўлса, шундан 10 нафари иккинчи босқичда (тест) иштирок этди. Тест натижалари бўйича ижобий балл тўплаган 8 нафар номзод билан учинчи босқичда суҳбат ўтказилди ва комиссия хулосасига кўра танловда иштирок этган 8 нафар номзоддан 3 нафари Марказнинг етакчи юрисконсульт лавозимига тавсия қилинди.

Танлов жараёни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” гуруҳида онлайн равишда ёритиб борилди.

Анварбек ТУРСУНАЛИЕВ,
Андижон вилоят адлия бошқармаси
Кадрлар бўйича бош маслаҳатчиси