ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизматининг хабар қилишича, 16 май кунидан 17 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс Олмалиқ шахар, А.Темур кўчасида жойлашган маиший техника умумий нархи 87 889 900 сўмлик жами 43 дона уяли алоқа воситаларини ўғирлаб кетган.

Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан Олмалиқ шахар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди  (кўп миқдордаги ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 25 ёшли Б.М. ва 24 ёшли Д.А. лар содир этганликлари аниқланиб, Д.А. дан талон-торож қилинган уяли алоқа воситаларидан 41 донаси ашёвий далил тариқасида олинган.

Б.М. ва Д.А. лар жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиш беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг