Умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар фаолиятига қўйилган чекловлар бекор қилинди

0

Республика Махсус комиссиясининг қарори билан умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00дан 23:00гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилинди.

Ушбу хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 24 июлдаги 624-сон қарори талаблари доирасида фаолиятни ташкил этилишига рухсат берилди.