ЯнгиликларҲуқуқУмумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга педагогларга устама тўланади

Умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга педагогларга устама тўланади

“2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент фармонига кўра,

2022 йил 1 сентябрдан мактабларда умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:

халқаро тан олинган сертификатга эга педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида (чет тили бўйича сертификатлар бундан мустасно).

Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида чет тили бўйича олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама:

2025 йил 1 январгача – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

2025 йил 1 январдан – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида тўланади.

Ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади.

Умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img