“UNG Petro” корхонасининг барча АЁҚШларида «Евро – 4» ва «Евро – 5» дизель ёқилғиси сотувга чиқарилди

86

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 5 июндан бошлаб “Евро – 4” ва “Евро – 5” маркадаги дизель ёқилғиси сотувга чиқарилди.

Ушбу ёқилғи двигатель ишлаш жараёнини яхшилаш, емирилишни камайтириш, зарарли чиқинди газлар миқдорини кескин камайтириш ва цилиндрлар ишлаш даврини узайтириш каби афзалликларга эга.

Маълумотларга кўра, корхона чакана савдо орқали кунлик 60 тонна миқдоридаги “Евро – 4” ва “Евро – 5” ёқилғисини сотишни режалаштирган.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг