Урганчда 157 нафар ходимга пандемия давридан буён устама пули тўланмаган

0

Урганч шаҳридаги 5-6-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида фаолият кўрсатиб келаётган 157 нафар ходим пандемия давридан буён, яъни 2020 йилнинг 15 мартдан бошлаб устама пули Урганч туман мактабгача таълим бўлими томонидан берилмаётганлигидан норози бўлиб бошқармамизга жамоавий тарзда мурожаат қилди. Уларнинг таъкидлашича, пандемия давригача улар ойликларини ҳам, устама пулларини ҳам тўли олиб келишган. Бошқарма томонидан мазкур ҳолат тегишли мутахассис жалб қилган ҳолда кўриб чиқилди.
Ўрганишда, Урганч шаҳар Мактабгача таълим бўлими томонидан ходимларнинг иш ҳақларини ҳисоб-китоб қилишда  Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган талабларга қатъий риоя қилинмасдан, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, мурожаатни ўрганиш якуни бўйича Урганч шаҳар мактабгача таълим бўлимига ходимлар лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши чораларини кўрилиши бўйича тақдимнома киритилди.
Киритилган тақдимнома натижаси бўйича жами 489.083.697 сўм пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилди.

Равшанбек Неязметов,
Хоразм вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

Аввалги мақолаЯнги Меҳнат кодекси: у қандай бўлиши керак?
Кейинги мақолаХажиеванинг ойлиги Жамоловага “ёзилган”