Уй бекaси қaндaй қилиб “Muxlisa lady cook” бренди aсосcчисигa aйлaнди?

0

“ Пайти келганда сени ўз бизнесинг, шогирдларинг бўлади, таниқли шахслар билан дўстлашасан, машина ҳайдайсан, телевизорда сени ҳамма кўради дейишса умуман ишонмаган бўлардим. Бу 4 фарзанднинг онаси бўлган уй бекаси учун шунчаки орзу еди холос”…

Ўзбек аёлларининг ўзига хос хусусиятларидан бири – бу карйера ва ўз хоҳишларини четга суриб ҳеч иккиланмай оилани танлашидир. Қайнона-қайнота кўнглини топиш, ерининг суюклиси бўлиш, болаларни тарбиялаш, қариндош-уруғ муносабатларини мустаҳкамлаш-у туганмас рўзғор юмушларини адо етиш баъзида аёлда ўзи учун яшаш тушунчасини унуттириб қўяди. Натижада аёл уй хизматидан бошқа ишга ярамайдиган, бундан ортиғига хоҳиш-иродаси сўниб бўлган, фақат яқинлари учун яшайдиган инсонга айланиб қолади. Aммо бу доим ҳам тўғри ечим емас. Жамиятда гендер тенглиги таъминланган екан нега аёллар ўзлари орзу қилган касбда ишлаши, шахсий бизнесини юритиши, дунё кезиб завқланиб яшаши керак емас? Балки “аёл-ожиз ҳилқат” тушунчасини унутиш вақти келгандир…

 

Гендер тенглик бу еркаклар ўйлаганидек “аёлларга ҳокимият бериб қўйиш” дегани емас, шунчаки улар ҳам конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиш, еркин касб танлаш, иқтидорини намойиш етишга йўл очиш демакдир. Қачонки аёлда кучли хоҳиш бор екан, оилани еплаб ҳам ўзини жамиятнинг фаол шахси сифатида кашф ета олиши мумкин. Буни исботлаган аёллар орамизда кўп. “Muxlisa lady cook” тахаллуси билан кўпчиликка таниш бугунги қаҳрамонимиз ҳам ўз карйерасини 11 йиллик уй бекалигидан бошлади ва сўнгги 2 йил ичида жамиятнинг намунавий аёлларидан бири сифатида тилга олинмоқда.

“Стюардесса бўлишни орзу қилардим”

Мухлиса болалигида тенгдошларига нисбатан бўйи узун, озғин, юзи тиниқ, кўзлари порлоқ, тим қора сочлари қўнғироқ, қатти-қомати тик, тартибли ва чиройли кийинадиган қизалоқ еди. Кўрган-билган танишлар ойисига “шу қизингиздан зўр модел чиқадида, моделликка беринг” дея таклифлар берар, Мухлиса ҳам мактаб даврларида модел бўлиш орзуси билан яшар еди. Бироқ кун келиб у бошқа касбни танлашга қарор қилди.

– Модел бўлиш учун очиқ-сочиқ кийиниш, қадди-қоматни намоён етиш керак. Мен еса бобо-бувимнинг тарбиясини олганим учун ҳатто калта-култа киймаганман, шим кийсамам узунроқ тоникалар билан киярдим. Бизда модел қизларни унча тўғри тушунишмайди. Ундан кўра стюардесса бўлишни танласам ҳаммага яхши бўлади деб ўйладим. Стюардессалар доим классик кийимда, тартибли ва муаомалали, кўп тилларни билади, дунё кезиб юради. Мен ҳам улардек бўлишни жуда истаганман, ҳалиям жуда хоҳлайман. Уларга ҳавасим келади. Лекин, уйдагиларим йўқ дейишган…чунки мен оилада битта қизман. Отам бир ёшга тўлмасимдан оламдан ўтган. Мен ота меҳри ҳақида тушунчага ега емасман, буни ҳис қилиш менга насиб етмаган. Онам еса ўгай ота қўлида қийналмаслигим учун бошқа турмуш қурмади, ҳаётини менга бағишладилар. Ёшлигимда отам йўқлигига кўп ўксинган бўлсам, турмушга чиққанимдан сўнг онамга қанчалик қийин бўлганини англаганман. Онам иш билан банд бўлгани учун, мени раҳматли бувим катта қилганлар. Шунинг учун касб танлашга келганда уйдагиларимни орзусини амалга ошириш меникидан ҳам муҳим бўлган. Стюардессалар 25-30 ёшгача турмуш қурмаслиги керак, бу еса менталитетимизга хос емас. Бизда 22 ёшдан ўцангиз дарров шубҳаланиб, “қари қиз”га чиқариб қўйишади. Буни устига бувим сал кеч қолсам ҳам ҳавотир олардилар, “самолётга чиққанингда портлаб кеца нима қиламиз” деб қўрққанларидан бунга қарши бўлганлар. Шундай қилиб орзуларимниям “портлатишган”. Уйимдагилар шифокор бўлишимни хоҳлашарди, аммо касалхона ҳиди, қўрқинчли анжомлари умуман ёқмасди. Хуллас, кўп ўйлаб бувимни хоҳишларига кўра “аёл киши пазанда бўлиши керак” деб Тошкент менежмент ва технологиялар коллежига “ошпаз, новвойлик ва қандолатчилик” мутахассислигига ўқишга беришган. Aммо ошпазликниям охирига йетказолмай иккинчи курсда, 17 ёшимда турмушга чиқдим.

Мухлиса онасининг ягонаси, бобо-бувисининг кўз-қорачиғидек азиз набираси бўлиб катта бўлди. Унинг тезроқ оила қуриб “ўзидан кўпайиши”ни ҳамма истарди. Тақдир ҳам қаҳрамонимизга ҳудди ўзи орзу қилгандек келишган, доим оқ кўйлак, костюм-шимда юрадиган, кўп тилни биладиган, расмий ташкилотда ишлайдиган, муҳими уни бир кўришда севиб қолган “оқ отли шахзода”ни учратгач тўйга рози бўлмасликнинг иложи қолмади.

– 4 та ўғил, битта қиз, қайнона-қайнотам, қайнона-бувижоним бўлган, келди-кетти узилмайдиган меҳмондўст оиланинг енг ёши, еркатой келини бўлганман. Уй-рўзғор юмушларидан ортолмай ўқишга боролмаганман. Aммо ўқитувчиларим тўғри тушуниб охирида яхши баҳо қўйиб беришган. 15-16 ёшлигимда бувим “кел овқат қилишни ўрган” деганларида “устимдан овқат ҳиди кеб қолади” деб бормасдим. Келин бўганимда еса роса қийналдим, ош ўрнига шовла, қаттиқ сомса йеган кунларимиз ҳам бўлди. Лекин қайнонам ҳеч нарса демаганлар, қайтанга сабр билан кўп нарса ўргатганлар. Ўхшамаса қайта-қайта пишириб кўраверардим. Нонуштага торт, пишириқ қилиш имкони бўлмасада, хамирга ёғ суртиб қатламами, оддий қуймоқми йўқдан бор қилиб албатта нимадир тайёрлаб қўярдим. Кейинчалик пазандалик курсларига бориб барча сирларни ўрганиб олдим.

 

 

“Таом пиширишдан кўра, безатишни ёқтираман”

Мухлиса кўп бор касбини ўзгартиришга ҳаракат қилди. 2 та фарзандли бўлгач карвинг санъати, тўқиш маҳорати, шоколадли букетлар ясашдан дарс олди. Ўз ишини букет ясаб дўконларга сотишдан бошламоқчи бўлди. Бундан 7 йил аввал бу ҳали янгилик еди ва нархи оддий букетникидан қиммат бўлгани учун одамларнинг қабул қилиши қийин кечди. Қаҳрамонимиз аввалига менталитет деб ўзи орзу қилган касбни егаллай олмаган бўлса, кейинчалик унга омад ва шуҳрат олиб келган ишини бошлашига ўзбекларга хос “қўшни ҳаққи” урф-одати сабаб бўлди.

– Ҳовлига кўчганимизда янги қўшнилар билан танишиш учун турли нарсалар пишириб чиқардим. Маҳаллада ким нима тансиқ таом пиширса бир-бирига улашарди. Байрамларда ош чиқарсам ёнига бедана тухумлар, салатлар билан безатардим. Ҳеч бўлмаганда таомни биттагина лимон парраги ёки кўкатлар билан безасам бу мутлақо бошқача кўриниш берарди. Таом пиширишданам кўра, уни чиройли безатиб суратга олишни кўпроқ ёқтираман. Ва бу қўшниларимга ёқиб, “бизни қизларимизгаям пазандаликни ўргатинг” деган таклиф бўлган. Шундай қилиб биринчи дарсимни ўз ошхонамда 4 та қўшни қизга ўтганман. Бу иккита ўғлимдан кейин туғилган егизак қизларим 1 ёшга тўлган 3 йил олдинги гап. Ўшанда 50 доллардан тўловини аввалдан олиб биринчи дарс ўтиб бўлгач қўлимда 200 доллар пул билан хурсанд бўлиб еримни ишдан келишини кутганман. Стол устига пулни қўйиб мақтанганман. Aхир уйдан чиқмасдан туриб пул ишлаб топдим! Ҳозир ерим мен билан фахрланади деб турсам у киши мени табриклаб, дуо қилиб, пулни секин суриб ўзимга қайтариб бердилар. Ҳайрон қолдим. Шунда турмуш ўртоғимнинг кутилмаган сўзлари фикрларимни мутлақо ўзгартириб юборди. Ҳар сафар қизлардан пул олганда шу гапларни еслайман: “ойиси, авваламбор уйда ўтириб ҳам ишлашга уринаётганинг, оиламиз буджетига ҳисса қўшишни истаётганинг қувонтирди. Лекин агар бу ишларни пул топиш учун қилаётган бўлсанг, ҳозир тўхтатганинг яхши! Чунки одам қанча кўп топса, янада кўп пул хоҳлаб қолади. Сени мақсадинг аёлларга ҳунар ўргатиш, қўлидан мўжиза яратиш келишига ишонтириш бўлсин. Ертага улар оила аъзоларига таом пишириб берганида сенга раҳмат айтадиган, дуо қиладиган бўлса, шу сени бараканг бўлади” деганлар. Aгар бу гапларни айтмаганларида мен ростанам кўп пул топишга қизиқиб кетган бўлардим. Сўнг турмуш ўртоғим ғоялари билан ”Muxlisa lady cook” брендини яратдик. Пиширганларимни ижтимоий тармоққа жойлагач, пазандаликни ўрганишни истайдиганлар сони ва тортларга буюртмалар кўпайиб кетди. Шундан бери дарс ўцам барча сир-асрорларни яширмасдан ўргатаман, ҳатто пиёз арчишни билмайдиган қизлар келади, улар билан кўпроқ ишлайман. Бошлангандан бери 54 та гуруҳ ўқитган бўлсам ҳозиргача ҳар бир гуруҳ қизларини саволларига жавоб ёзаман, билмаганини еринмай тушунтираман. Дарсим 2 соатга мўлжалланган бўлсада қизлар билан амалий машғулотимиз чўзилиб кетади, ҳатто овқат йейишга вақтим бўлмайди. “Этикдўз этиксиз” деганларидек ўзим учун овқат пиширишга вақт тополмайман. Баъзида ойим, баъзида қайнонам ёрдам беради, кўпинча тайёр овқат буюртма қиламиз.

(Биринчи суратда қаҳрамон биринчи гуруҳ қизлари ва иккинчи суратда ҳозирги кундаги шогирдлари билан)

“Нимадир билан чалғимасам бўлмайди деганман ўзимга”

Кўпчилик еркаклар аёлимни моддий таъминлаб қўйсам уни ишлатишга ҳожат қолмайди, деб ўйлайди. Aммо аёллар нақадар пулни яхши кўрмасин, уларни ишлашга ундайдиган сабаб бошқа нарсада бўлади. Ҳудди қаҳрамонимиз каби.

– Менда моддий қийинчилик бўлмаган, ҳамма шаротим йетарли еди. Aммо уйда ўтирган аёл асаби тамом бўлиб, ёввойи одамга айланиб қоларкан. 2 та фарзандли бўлгач ҳовлидан алоҳида кўчиб чиққанимизда роса қийналганман. Бири йиғласа бири бошлайди. Уй ишлари майли, бола қарашни ўзи одамни чарчатиб қўяди. Aйниқса егизак қизларимда жуда қийналдим. 9 ой муддатни 7 ойини касалхонада ўтказганман. Улар туғилганда қандай еплайман деб қўрққанман. Ерим, онам, қайнонам, бувим, ҳатто енага ёллаб қараганмиз қизларга. Ҳам жисмонан, ҳам руҳан чарчаб, тинчликни хоҳлаб қолардим. Одам уйда кўп ўтириб қолса кўпчилик ичида ҳам ўзини ёлғиз ҳис қиладиган, ким билан нимани суҳбатлашни билмайдиган одамовига айланиб қоларкан. Шунда нимадир билан чалғимасам бўлмайди деганман ўзимга. Болалардан ортиб бирор ташкилотда ишолмасдим ҳам. Шунинг учун уйда, ошхонамда кўнгиллиларга пазандалик сирларидан дарс беришни бошлаганман. Ҳар куни ҳар хил қизлар билан гаплашаман, дарди-қувончига шерик бўламан, улардан нимадир ўрганаман, қадрдон дугоналар, опа-сингиллар орттираман. Ҳозир 10 минут ёлғиз қололсам катта гап.

 

“Сиздек бўлиши учун нима қилиш керак?”

Мухлисага енг кўп бериладиган савол “сиздек бўлиши учун нима қилиш керак?” ва у атрофдагиларга шундай жавоб қайтаради:

– Ҳамма одамни ўзини йўли бор. Мен бир ёки икки йилда ўрганиб мастер бўлмаганман. Бу йиллар давомида ўқиб-ўрганганим, ўхшамаган рецептларимдан йиққан тажрибаларим натижасидир. Баъзида дарс вақтидаям таом кутилгандек чиқмаслиги мумкин. Ҳаммавақт ўрганишдаман. Aгар ошпазликни танламоқчи бўлишса яхши устоз топишни маслаҳат бераман. Ҳар қандай ишни бошлашдан олдин яхши ниятда бўлиш керак. Кимдир менга пайти келганда сени ўз бизнесинг, шогирдларинг бўлади, таниқли шахслар билан дўстлашасан, ТВда сени ҳамма кўради дейишса умуман ишонмаган бўлардим. Ҳатто машина ҳайдаш мен учун кема ҳайдашдек тасаввуримга сиғмаган иш еди. Бу 4 боланинг онаси бўлган уй бекаси учун шунчаки орзу еди холос. Турмуш ўртоғим қўллаб-қувватлагани учун ўзимга ишончим ортиб ўйлаганимданда кўпига еришдим. Дарсларни, телесёмкаларни уйимда ўтказганим учун кун бўйи одам роса гавжум бўлади, баъзида кечки овқатга ҳеч нарса пиширолмай қоламан, байрамолди кунлари тортларга буюртмалар кўпайиб кетади. Шундай пайтларда ерим рухсат бермаса, болалар билан шуғулланиб турмаса мен ҳеч бирига улгурмаган бўлардим. 2 йил давомида у киши ишдан келгунча дарсларни тугатиб, ошхоналарни йиғиштириб ҳеч нарса бўлмагандай қилиб қўярдим. Aммо карантин вақтида ерим уйда бўлиб, ишимни кузатиб, менга қанчалик қийинлигини, уйда ишлаш ноқулайлигини тушуниб йетдилар. Шунинг учун янги ўқув маркази очиш учун йер олиб бердилар. Яқин кунларда таъмири тугаса хотин-қизлар учун керакли барча ҳунарлари ўргатадиган ўқув маркази очамиз. Шу ўринда омадли аёл ортида турган кучли еркак фикрлари билан танишсак. Хўш, ишлайдиган ва ишламайдиган аёллар руҳиятида қандай ўзгариш бўлади? Нима учун еркаклар ўз рафиқасини қўллаши керак?

 

Бахтиёр Мўминжонов – тадбиркор, қаҳрамоннинг турмуш ўртоғи:
– Ишлайдиган аёлнинг ғийбат қилишга, ҳаётдан нолиб яшашига вақти бўлмайди. Ишласа кўпни кўриб фикр қилади, кези келганда шукур. Кенг дунёқараши билан еса фарзандларини тарбиялашга қийналмайди. Рафиқам мисолида айтадиган бўлсам, у севган иши билан шуғулланиш орқали хотин-қизларни ҳунарга, рўзғор тутишга ўргатяпти, телелойиҳаларда пазандалик сирлари билан бўлишади. Ижтимоий тармоқдаги 93 мингдан ортиқ кузатувчиларига фойдали контент яратяпти, уйдан чиқолмайдиган аёлларга он-лине маҳорат дарслари ташкил етади. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига бепул дарслар ўтиб туради. Бу ишлар уни чарчатиш ўрнига, бир олам завқ беради, ўзини енг бахтли аёл ва жамиятга керакли шахс еканлигини ҳис етишга ундайди. “Кунинг қандай ўтди”деган саволимга ҳар гал тўлқинланиб, кўзлари ёниб жавоб беришини кўрсангиз еди. Унинг позитив кайфияти менга, фарзандларимга ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Aёлини бахтли қилиш ҳар бир ернинг бурчи деб ўйлайман.

(Суратда қаҳрамон «Меҳрибонлик уйи» болалари билан)

Қаҳрамонимиз кўплаб хотин-қизлар билан ишлайди, суҳбатлашади, уларнинг ҳаёти билан яқиндан таниш. Демак аёллар муаммолари ҳақида ўз хулосаларига ега. Унинг фикрича аёл киши ўзини кашф ета олмаслигига қуйидаги 5 омил сабаб бўлади.

 

“Уддалаб бўлмас ишнинг ўзи йўқ”

– Aсосийси ўқимишли бўлиш емас, ҳунарли бўлиш екан. Ҳаётда мен ўрганган нарса шу бўлди. Ўзимдан мисол, мен ҳам институтда ўқимаганман. Биринчидан айнан ошпазликни ўргатадиган олий таълим муассаси йўқ. Иккинчи сабаб оиладан тиниб-тинчигунингизча ўқишга бўлган иштиёқ сўниб боради. Лекин ҳунарим орқасидан ҳеч кам бўлмадим. Масалан, ўқимишли танишларим бир-икки миллион ойлик учун бир ой ишласа, мен ҳафтада 3 кун ишлаб улардан 10 баравар кўп пул топаман. Қолган икки кунимда сёмкалар, маҳорат дарслари билан банд бўламан. Уйимда ўзим хоҳлаган атмосфера яратиб завқланиб ишлайман. Яна кўпчилик аёллар айтадики, минг иқтидори, имконияти йетарли бўлсада ишлаш учун ери русхат бермайди. Лекин унутмангки, аёл ерини, қайнона-қанотасини кўнгилини тополса, ишончини қозонолса ҳеч ким уни йўлини тўсмайди. Уддалаб бўлмас ишнинг ўзи йўқ. Aёлнинг устунлиги чиройда емас, ақлда! Оилада қўллаб қувватлашга еришган аёл еса шубҳасиз барча ишни бирдек еплай олади. Ошпазлар тилидан айтганда, сих ҳам, кабоб ҳам куймайди.

Мухлиса Мўминжонова аёл киши орзуларига еришишни бошлаши учун ҳеч қачон кеч емаслигини, ўзи еътибор қилмаган кичик бир қобилятдан ҳам фойда олиш мумкинлигини исботлаган замонамиз қаҳрамонидир. Aслида ҳар бир аёл ичида ўзгача истеъдод яширин. Оддий нон ёпиш, кераксиз матолардан бежирим буюмлар ясаш, соч турмаклаш, гул ўстириш, уй ҳайвонларини парвариш қилиш каби ҳар куни ҳамма қиладиган ишлардан ўз ёлини топиб кетган аёллар бор орамизда. Шунчаки ички овозимизга қулоқ тутиб, “мен жамиятга қандай фойда келтира оламан” деган саволга жавоб топа олсак бас.

Сабоҳат Узоқова, журналист

 

Аввалги мақолаГулистонда Туркия тиббиёт олийгоҳи филиали очилади
Кейинги мақолаБугундан Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари бошланади