Уй-жой учун субсидияга ариза қабул қилиш тўхтатилдими?

0

— Уй-жой учун субсидия олмоқчиман. Аммо ҳозирда ариза қабул қилиш тўхтатилган экан. Қаерга, қачон ва қандай тартибда ҳужжат топшираман?

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова: 

— Вазирлар  Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига асосан, 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари (фуқаро меҳнат мигранти бўлганда унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин) уй-жой сотиб олишда бошланғич бадал ёки кредит фоизининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар олиш юзасидан жорий йилнинг 1 мартидан 1 октябрига қадар Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали орқали ариза беришлари мумкин.

Қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:

* Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

* Оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;

* Никоҳ бекор қилингани ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқимий эмас деб топилгани тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);

* Турар-жойининг кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;

* Турар-жойининг уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхалари;

* Ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома.

Ажратиладиган субсидиялар тегишли молия йили учун тасдиқланган параметрлар доирасида амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур параметрлар белгилангач, «Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ЯИДХП» (my.gov.uz) ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали ариза бериш мумкин бўлади. Аризалар қабул қилиниши бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади».

Аввалги мақолаҲужжат сохта эканлигини қандай исботлаш мумкин?
Кейинги мақола“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси собиқ бош ҳисобчиси томонидан ўзлаштирилган маблағлар юзасидан расмий баёнот берди