— Касалликни енгил даражасида даволанаётган бемор яшаш шароитига кўра оила аъзоларидан ижтимоий масофаланишга имконияти бўлмаса нима килиши керак?

Республика Махсус комиссияси аъзоси Феруза Ҳамробоева:

— Қийин масала, лекин ўз ечимига эга:

* беморга имкон қадар уйнинг бир бурчагида ётар жойи жойлаштирилиши;
* бунда оила аъзоларининг 1,5 – 2 метргача масофани сақлашлари;
* хонадонда оиланинг барча аъзолари ниқоб тақиб юришлари ва уни ҳар 2 соатда алмаштириб туришлари;
* елвизак ҳосил килмасдан, хонани тез-тез шамоллатиб туришлари;
* дезинфекцион воситалар ёрдамида мунтазам равишда нам тозалаш ишларини ўтказиш;
* кун давомида кўпрок суюқлик ичиш;
* оғиз ва бурун бўшлиқларини кунига 4-5 маротаба таркибида сув, туз, сода ва йод қўшилган эритма билан чайиб туриш;
* ҳамма гигиена қоидаларига қатъий амал килиш;
* соғлом турмуш тарзи тамойиллари ҳақида ҳам унутмаслик тавсия этилади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг