ЯнгиликларАдлия бўлимлариУйи бузилган фуқароларга компенсация ундириб берилди

Уйи бузилган фуқароларга компенсация ундириб берилди

Конституциямизнинг 36-моддасида ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли эканлиги, шунингдек, 54-моддасида эса мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши белгиланган.

Шаҳрисабз туманидаги “Чоршанбе” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаролар Н.Нигматов ва Т.Зайнитдиновнинг уй-жойлари бузилганлиги, аммо Шаҳрисабз туман ҳокимлиги томонидан компенсация пулларини тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганилди.

Аризани ўрганиш натижаси юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суд томонидан жавобгар — Шаҳрисабз туман ҳокимлигидан фуқаро Н.Нигматовнинг фойдасига 80 миллион 135 минг 598 сўм ҳамда фуқаро Т.Зайнитдинов фойдасига 90 миллион 445 минг 707 сўм компенсация ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди.

                                                             Элнур  ИСМОИЛОВ,
Қашқадарё вилоят адлия  бошқармаси масъул ходими

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img