ЯнгиликларҲуқуқУйни ижарага бериш тартибидан хабардормисиз?

Уйни ижарага бериш тартибидан хабардормисиз?

Кўчмас мулк ижара шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

Ижарага берувчи ёки унинг вакили ижара шартномасини ҳисобга қўйишда қуйидаги ҳужжатларнигина тақдим этади:

– кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида сўровнома;

– кўчмас мулк ижара шартномаси;

– ижарага берувчининг шахсини ёки унинг вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Мазкур ҳужжатлардан ташқари бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш мумкин эмас.

Маълумот учун: 2019 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаблар бекор қилинган.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img