— Мен 2 йилга муддатли тўлов шарти билан уй сотиб оляпман. Ишончли бўлиши учун бошланғич тўловни нотариус орқали амалга оширсам бўладими?
— Ҳа сиз тўловни кечиктириш шарти билан уй-жойни олди-сотди шартномаси қилишингиз керак, уй сизнинг номингизга ўтади. Сиз томонингиздан тўлиқ ҳисоб-китоб қилингунга қадар уйни сотиб юбормаслигингиз учун нотариус томонидан тақиқ қўйилади.
Саволга Урганч шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Барно Авезова жавоб берди.