Вакант ўринларни яширганлиги учун раҳбар жаримага тортиладими?

0

— Ишхонамиз бюджет ташкилоти ҳисобланади. Меҳнат инспекторлари вакант иш ўринлари кўрсатилмаганлиги сабабли раҳбарга нисбатан маъмурий жарима қўлламоқчи. Меҳнат инспекторлари ҳақми?

С.Нурматов, Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчаси

Маҳаллий меҳнат органларига маълумотлар беришда бўш иш ўринларини яшириш ҳақиқатдан ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Бу борада,  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 229-моддасига асосан:

  • бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) яшириш, бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) ёки ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
  • худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 255-моддасига мувофиқ, бўш иш ўринларини яширганлик ҳолати юзасидан жарима қўллаш, ҳақиқатан ҳам, давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари ваколатига киради.

Саволга Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов жавоб берди