ЯнгиликларКоронавирус инфоВакцина олмаган мингдан ортиқ ходим ишдан вақтинча четлатилди

Вакцина олмаган мингдан ортиқ ходим ишдан вақтинча четлатилди

Тошкентда вакцина олмаган мингдан ортиқ ходим ишдан вақтинча четлатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Касалланишлар сони яна ортиб, кеча юртимизда 1210 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

2022 йил 18 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 208271 (+1214) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌31 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌28 нафари Андижон вилоятида,
📌40 нафари Бухоро вилоятида,
📌39 нафари Жиззах вилоятида,
📌22 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌10 нафари Навоий вилоятида,
📌30 нафари Наманган вилоятида,
📌45 нафари Самарқанд вилоятида,
📌26 нафари Сирдарё вилоятида,
📌25 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌161 нафари Фарғона вилоятида,
📌34 нафари Хоразм вилоятида,
📌181 нафари Тошкент вилоятида,
📌542 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, ЎзА хабарига кўра, кейинги кунларда Тошкент шаҳрида коронавирусга чалиниш ҳолати кескин ортиб, беморлар сони 5 минг 600 нафарга етди. Бугунги кунда беморларнинг 3 минг 297 нафари стационар, 2 минг 216 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда,

Стационарда шароитда даволанаётганларнинг 2 минг 935 нафарининг аҳволи қониқарли, 229 нафари оғир, 133 нафари ўта оғир аҳволда.

Эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш ва ахборотларни мувофиқлаштириш мақсадида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва туманларда ҳудудий штаблар ташкил этилди. Уйда даволанаётган беморлар ва карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ва ахборот бериш учун онлайн поликлиника фаолияти йўлга қўйилди. Туманларда 157 та мобиль гуруҳлар фаолияти қайта тикланди.

17 январь куни ишчи гуруҳлар томонидан 305 та тадбиркорлик субъекти ва 203 та бюджет ташкилотида текширувлар ўтказилган. Натижада тадбиркорлик субъектларининг 359 нафар, бюджет ташкилотларининг 885 нафар ходими вакцина олмагани аниқланган.

Вакцина олмаган 1 минг 44 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилган, 200 нафарига жарималар қўлланилган, 1 та объектнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img