Вашингтондаги намойишлар пайтида тўрт киши нобуд бўлди

0

Аввал хабар қилинганидек, Вашингтонда Президент Дональд Трамп тарафдорлари томонидан норозилик намойишлари янада кескин тус олмоқда.
Мазкур намойишлар пайтида тўрт киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда пойтахт полицияси бошлиғи Роберт Контининг фикрларига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Конти матбуот анжуманида Капитолий биноси яқинида ўқотар қуролдан нобуд бўлганини тасдиқлади. Шунингдек, у яна уч нафар қурбон — икки эркак ва бир аёл ҳақида ҳам хабар берган. Бироқ полиция раҳбари уларнинг нима сабабдан ҳалок бўлганини маълум қилмаган. Унинг айтишича, “марҳумларнинг вафотига тиббий характердаги турли хил фавқулодда ҳодисалар сабаб бўлган”.
Аввалроқ, Эшли Бэбитт исмли аёлнинг ўлими ҳақида хабар тарқалган эди. У АҚШ Қуролли Кучлари тизимида 14 йил йил ишлаб, нафақага чиққан. Турмуш ўртоғининг айтишича, аёл президент Трамп тарафдорларидан бўлган.
6 январь куни намойишчилар Капитолий биносига бостириб киришган ва яқинда ўтказилган Президент сайлови натижаларини тасдиқлаш бўйича мажлис бўлиб ўтиши белгиланган Сенат залини қуршаб олишган.
Маълум бўлишича, Трампнинг бир неча юз тарафдорлари Байден кичик фарқ билан ғалаба қозонган баҳсли ҳудудлардаги сайловчиларнинг овозларини ҳисобламасликни талаб қилиб норозилик намойишларига чиқишган.
Трампнинг ўзи президентлик сайловидаги мағлубиятини тан олмаяпти. 306 нафар сайловчи Байденга, 232 нафари Трампга овоз берган. Сайланган Прездентнинг инаугурацияси 20 январга белгиланган.