Вилоят бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги борми?

0

Карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сунъий оширилмаслигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига қатор амалий ёрдам ишлари кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сунъий оширилмаслигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига қатор амалий ёрдам ишлари кўрсатилди.

Вилоят бозорларига жами 1 435 тонна картошка келтирилиб, сотувга чиқарилди.

Тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган амалий ёрдам натижасида улар томонидан Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудлардан Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон озиқ-овқат бозори”га жами 1 094 тонна картошка ва 420 тонна пиёз маҳсулотлари келтирилиб, аҳолига картошка 3 500, 4 000 ва 4 500 сўмдан ҳамда пиёз 2 000 ва 2 200 сўмдан сотилиши ташкил этилган. 2020 йил 4 апрель куни бошқарманинг амалий ёрдамида тадбиркор томонидан Қарши шаҳридаги деҳқон бозорига Қирғизистондан импорт қилинган картошкаларни Фарғона вилоятидан 81 тоннаси келтирилди ҳамда аҳолига қулай нархларда сотилмоқда.

Ҳудудий бўлимларнинг амалий ёрдамида тадбиркорлар томонидан ўз ҳудудларидаги бозорларга жами 385 тонна картошка маҳсулоти келтирилган ҳамда аҳолига 4 500 ва 4 800 сўмдан сотилиши ташкил этилган. Умумий ҳисобда бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларининг ташаббуси ва тадбиркорларга кўрсатилган амалий ёрдамида вилоят бозорларига жами 1 435 тонна картошка келтирилиб, сотувга чиқарилган.

125 минг сўмдан биржа орқали 18 тоннадан зиёд ун маҳсулоти 989 нафар тадбиркорлик субъектларига, 1364 тонна ун маҳсулотлари аҳолига 140000-145000 сўмдан сотилди.

Вилоятдаги 5 та ун маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларидан 989 нафар тадбиркорлик субъектларига биржа савдолари орқали жами 18 342,9 тонна сотилган бўлса, бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлар назорати ва амалий ёрдамида 1364 тонна ун маҳсулотлари аҳолига 140000-145000 сўмдан сотилган.

Бундан ташқари 444 000 дона юз ниқоблари аҳолига 1100 сўмдан сотилди.

Бошқарманинг амалий ёрдамида “Қашқадарё дори-дармон” АЖ билан “Санам” фабрикаси ва бошқа тикувчилик фабрикалари ўртасида тиббий юз ниқоблари етказиш бўйича шартномалар туздирилиб, дорихоналарга жами 440 000 минг дона юз ниқоблари етказилиб, аҳолига 1 100 сўмдан сотилган.

Аҳамиятлиси, йўлга қўйилган ана шундай амалий ёрдам натижасида тадбиркорлик субъектлари, корхона ва фабрикалар иш жараёни ҳозирда ҳам бир маромда давом этмоқда.

Шунингдек, бошқарма ташаббуси билан вилоятдаги барча бозорларда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар нархларини манипуляция қилиш, уларга бўлган сунъий танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтириш билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга қарши курашиш, санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемияга қарши кураш қоидаларига риоя этилиши бўйича аҳоли ўртасида профилактика-тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Қашқадарё вилоят бошқармаси

Аввалги мақолаНукусда янги ҳарбий қисм ташкил этилди (+фото)
Кейинги мақола2 дақиқалик кечикиш қизчанинг ҳаётига нуқта қўйиши мумкин эди…