Хитойга боролмай қолган исириқлар ёхуд СВВ вакили ижтимоий тармоқларда кулги бўлди

0

Блогерлик ва фуқаролик журналистикасининг юқори ривожи амалдорларни ўйлаб гапиришга мажбур қилаётган замонда яшаяпмиз. Кунда-кун ора туширилаётган қовунларга кўникиб ҳам қолдик. Охирги “Алламжонов-Мирзиёева воқеаси”дан кейинги портловчи хабар СВВ ходимининг Хитойда қолган 72 нафар талаба учун мамлакат ҳудудида кенг тарқалган корона вирусига қарши 10 мингта ниқоб ва 5 минг боғ исириқ юбориш режалаштирилаётганлиги ҳақида human.uz сайтига берган интервьюси бўлди. Бу халқ орасида кулгуга сабаб бўлмай қолмади, албатта, ва ижтимоий тармоқларда ўзига хос акс-садо берди.

Қуйида шундан муносабатларнинг айримларини сизга улашамиз.

Фото: Уюшмаган ёшлар
Фото: troll.uz
Скрин: Ҳудуд24

Блогер Нозим Сафари юқоридаги суратни ўз telegram каналига жойлаштирди. Блогер Нурбек Алимов ҳам ўз telegram каналида ҳодисага ҳазиломуз муносабат билдирмай қолмади:

Фото: Нурқул минбари

Блогер Жамшид Нурқул ҳам шахсий саҳифасида мем чиқаришга улгурди.

Фото: Нурқул минбари
Скрин: Ҳудуд24

Журналист Хуршид Далиев эса “серёзний” чеҳрага нисбатан ҳайратини яшира олмади. Маълумот учун, human.uz жойланганидан озроқ вақт ўтиб интервьюни саҳифасидан ўчириб юборди. Аммо унинг ҳақиқий эканлигини тасдиқловчи видео Далиевда мавжуд. Лекин ўзининг таъкидлашича, Далиев видеони тарқатиб СВВ имижига салбий таъсир кўрсатмоқчи эмас.

Twitter ижтимоий тармоғи ҳам кутилган ва кутилмаганда юмор ва сарказмларга тўлиб кетди.

Скрин: Ҳудуд24

Ёш блогер Мирзо Зомий ўз telegram каналига юқоридаги изоҳ ва суъратни жойлади, лекин унинг қаерга учмоқчи эканлиги номаълум. Ҳар ҳолда, Хитойга бўлмаса керак.

Яна бир ёш блогер, Хитойдаги ўзбекистонлик талаба telegram каналида шундай пост қолдирган.

fayzbog.uz “Ариқмен”, “Қовунмен”, “Уятмен”лар қаторига “Исириқмен”ни ҳам киритиб, сафни кенгайтирди.

Блогер Алимов telegram каналида исириқнинг кулдирувчи хусусияти ҳақида пост қолдирган.

Юқоридаги facebook фойдаланувчиси ҳам исириқ мавзусини яхшигина мемда акс эттирибди.

“human.uz”чи Муслим Мирзажонов ҳам сайтини машҳур қилган интервьюдаги исириқларга бефарқ эмаслигини ўз facebook саҳифасида исботлабди.

Юқоридаги фикрни Далиев яна бир бир твит қилибди. Ҳа, жуда қаттиқ таъсирланган кўринади.

Алимов ҳам мавзуни twitterʼга кўчириш ташаббускорларидан бўлди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг twitterʼдаги “фейк”и ҳам бир ўқ билан бир нечта қуённи бемалол ура оладиган ажойиб твит муаллифига айналибди.

Яна бир тwиттер фойдаланувчиси “минздрав” олдида шляпасини ечишга тайёрлигини таъкидламоқда.

Ҳа, кўплаб интернет фойдаланувчилари эндиликда исириқ бизнесидан яхшигина фойда олиш мумкинлигини эътироф этишмоқда.

Ўйиндан ташқари фикрлари билан кўпчиликка таниш “Бакиро” ҳам СВВга ажойиб таклиф билан чиқди. Таклиф инобатга олинадими, йўқми, буниси бизга қоронғу.

Скрин: Ҳудуд24

Facebookʼда ҳам “Исириқчелленж” бошланди. Юзлаб фойдаланувчилар ўз суратларига исириқ расмини қўшиб, шахсий facebook саҳифаларида улашмоқдалар.

Скрин: Ҳудуд24

 

Скрин: Ҳудуд24

Facebook фаолларидан яна бири Зариф Султани ҳам ҳодисани ўзига хос изоҳлади. Бундан ташқари, у ҳам бир ўқ билан бир нечта қуён уриш амалиётида Ортиқхўжаевнинг “фейк”идан қолишмади.

Ва ниҳоят, сизга улашмоқчи бўлган охирги суратимизда ҳам исириқ бизнеси ҳазил остига олинган.

Албатта, ҳазил ўз йўлига. Биз эса, СВВ вакилларидан бутун дунёни ҳавотирга солаётган вирусга қарши курашишда самара бериши мумкин бўлган амалий таклифларни кутиб қоламиз.

Дилбар ИСМАТУЛЛАЕВА

 

 (Барча скриншотлар hudud24.uzʼга тегишли)