Йўлчиларга тўланмаган миллионлар топилди…

0

Каттақўрғон туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари томонидан муҳандис-техник ишчи-хизматчи ходимлар ва ҳайдовчи-механизаторларни ишлаб чиқариш зарурияти сабабли ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ишга жалб этиш тўғрисида 2020 йил 1 апрелда қабул қилинган буйруқнинг 2-бандида ҳафтанинг шанба-якшанба кунларида ишлаган ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш белгиланган бўлса-да, ўтказилган ўрганишда дам олиш кунлари ишга жалб қилинган 74 нафар туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг ишчи ходимларига 91 968 691 сўм кам иш ҳақлари тўлаб берилганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 157-моддасида иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Шунингдек, тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади, деб кўрсатилган.

Ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича 74 нафар ишчи ходимга 91 968 691 сўм иш ҳақлари тўлаб беришга эришилди.

                                                                  Ўткир  ҲАКИМОВ,
                                     Каттақўрғон туман адлия бўлими бошлиғи