ЯнгиликларМаҳаллийЯгона портал my.gov.uz орқали “тонировка”га рухсатнома олиш бошланди

Ягона портал my.gov.uz орқали “тонировка”га рухсатнома олиш бошланди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) га рухсатнома олиш хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда порталнинг телеграм каналида маълум қилинди.

ЯИДХП орқали рухсатнома олиш нархи белгиланган миқдорнинг 90 фоизини ташкил қилади. Масалан, орқа ойналарни қорайтириш жисмоний шахсларга 5 эмас, балки 4.5 БХМ этиб белгиланди (1,35 млн сўм ўрнига 1,215 млн). Тўлиқ қорайтириш (олд ва орқа ён ойналар) 50 эмас, 45 БХМ (13,5 млн сўм ўрнига 12,15 млн) бўлади.

Рухсатнома — QR- кодли электрон сертификат тўлов амалга оширилган пайтдан бошлаб 2 соат ичида берилади. У электрон ва қоғоз шаклда тақдим этилади.

Хизматдан қуйидаги ҳавола орқали фойдаланиш мумкин.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img