Яккабоғлик фуқаронинг аёвсиз калтакланиши устидан жиноий иш очилди

0

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидаги фуқарони, 15 январь куни 3-4 киши қўл-оёғини боғлаб, шафқатсизларча калтаклагани ҳақида хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 21 январь куни Яккабоғ тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ўзининг расмий телеграм каналида маълум қилди.

Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.