Янги ўқув йилида ҳам онлайн таълим давом этиши мумкин

105

Халқ таълими тизимида онлайн таълим бериш фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳада 2020-2021 йилги ўқув мавсумида онлайн дарсларни давом эттириш ва такомиллаштириш кўзда тутилган.

Лойиҳада айтилишича, онлайн мактабни давом эттириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан берилган. Вазирлар маҳкамаси томонидан ушбу таклифга розилик берилган.

Маълумотларга кўра, янги ўқув йили учун видеодарсларни тасвирга олиш ишлари жорий йилнинг августидан бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров ўзининг телеграм каналида ёзишича, бу 2020-2021 ўқув йили ҳам масофадан давом этади, дегани эмас. Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилса, умумтаълим муассасалари сентябрь ойидан бошлаб ўз фаолиятини давом эттиради.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг