Янги Ўзбекистон: инсон ҳуқуқлари соҳасидаги янги қадам Ўзбекистоннинг БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашига (2021-2023) сайланиши тўғрисида

0

Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрни янги поғонага кўтарилгани энг қувонарли хабардир. Диққатга сазовор томони Ўзбекистон БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгаши аъзоси сифатида биринчи марта уч йилга сайланди ва бундай халқаро миқёсдаги ваколат муддати 2021 йилнинг 1 январидан бошланади.

Фуқароларимиз эътибори учун қуйидагиларни маълумот сифатида қайд этишни жоиз деб билдик. Биринчидан, БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгаши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимининг 2006 йилда тузилган ҳукуматлараро органи ҳисобланади. Йилига камида уч марта мунтазам равишда учрашади. Бош Ассамблея 60/251-сонли қарорининг 7-бандига мувофиқ, “Кенгаш 47 та аъзо давлатдан иборат бўлади, уларнинг ҳар бири бош Ассамблея аъзоларининг кўпчилиги томонидан тўғридан-тўғри яширин овоз бериш йўли билан сайланади”.

Иккинчидан, Кенгаш аъзолари адолатли географик тақсимот асосида сайланиши, Кенгашдаги ўринлар эса ҳудудий гуруҳлар ўртасида қуйидагича тақсимланиши кўзда тутилган:

  • Демак, Африка гуруҳи учун 13 ўрин;
  • Осиё гуруҳи 13 ўринли;
  • Шарқий Европа давлатлари гуруҳи 6 ўрин;
  • Лотин Америкаси ва Кариб гуруҳи 8 ўрин;
  • Ғарбий Европа ва бошқа давлатлар гуруҳи эса 7 ўрин.

Кенгаш аъзолари уч йил хизмат қилишлари керак ва кетма-кет икки муддатдан сўнг дарҳол қайта сайланиш ҳуқуқига эга бўлишмайди.

Бу йилги сайловлар шуни кўрсатдики, БМТ бош Ассамблеяси 75-сессиясининг ялпи мажлисида Кенгашга 15 Давлат: Буюк Британия, Боливия, Хитой, Габон, Кот-дъивуар қирғоқлари, Куба, Малави, Франция, Покистон, Мексика, Непал, Россия, Сенегал, Ўзбекистон ва Украина сайлангани ҳам эълон қилинди. Маълумки, сайловлар яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади ва номзод мамлакат камида 97 овоз олиши керак.

Ўзбекистон Республикаси БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашининг таъсис аъзоларидан бирига айлангани оламшумул ва тарихий воқеликдир.  Чунки эндиликда энг муҳим бўлган инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муҳим масалаларни муҳокама қилиш ва тасдиқлашда иштирок этиши ҳамда уни янада мустаҳкамлаш учун саъй-ҳаракатларда ўз ўрнига эга бўлишига аминмиз.

Зеро, Осиёдан беш мамлакат Кенгашда тўрт ўрин учун Хитой, Непал Покистон, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон баҳслашиб: баҳсда Саудия Арабистони ўтмади.

Кенгашнинг 15 нафар янги аъзосидан Ўзбекистон ва Малави биринчи марта  сайланган давлатлардир.

Инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишда эришилган ютуқлар

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Бугунги кунда мамлакатда инсон ҳуқуқларининг замонавий мезонларига жавоб берадиган барқарор сиёсий тизим шаклланди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий Қонунчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиётида тизимли ва босқичма-босқич амалга оширишнинг ўз модели яратилди.

Халқаро мажбуриятларга риоя қилган ҳолда шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий инсон ҳуқуқларига оид Қонунчилик тизими ўрнатилди: 12 конституциявий қонун, 19 кодекс ва 700 дан ортиқ қонун қабул қилинди. Қонун лойиҳалари очиқ маълумотлар порталида оммавий муҳокама қилиниб, жойлаштириладиган амалиёт жорий этилди.

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси демократик-ҳуқуқий ривожланишининг янги муҳим босқичига ўтди ва “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” қабул қилинди. Унда белгиланган беш устувор йўналишлари яъни 2017-2021йилларда  давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш;
 қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш;

иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш;
ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш;

шунингдек, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш.мустаҳкамлаш, миллатлараро ҳамкорликни таъминлашга қаратилган бўлиб, барча йўналишлар бўйича мантиқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

2018 йилда Жаҳон ҳамжамияти инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги ва инсон ҳуқуқлари соҳасида Вена Декларацияси ва ҳаракат дастурининг 25 йиллигини нишонлади. Ўзбекистон  инсон ҳуқуқлари бўйича ушбу биринчи умумжаҳон халқаро ҳаракатнинг  аҳамиятини англаган ҳолда ҳар томонлама қўллаю-қувватлашга  қаратилган тадбирлар давлат дастурининг махсус қарорини  қабул қилди.

Инсон ҳуқуқлари ва БМТ Декларацияси бўйича таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари таълим тизими ташкил этилган бўлиб, болалар, талабалар, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, давлат хизматчилари, ходимларнинг ҳуқуқ-тартибот тизими ва судлар, педагогик, тиббий ва ижтимоий соҳа вакилларининг инсон ҳуқуқлари доирасида билим олишларига қаратилган  тегишли институтлар, марказлар, ўқув курсларининг фаолияти йўлга қўйилди.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро тузилмалар билан яқин шериклик кенгаймоқда, ҳуқуқни ҳимоя қилиш борасида ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан амалий мулоқот йўлга қўйилган.

Ўзбекистон халқаро шартномалар тузишни бошлаб беради

 2018 йил 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтди. Форумда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мавжуд механизмларини такомиллаштириш ва янгиларини яратиш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилди. Форум давомида БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессиясида тасдиқланган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд Декларацияси” резолюцияси қабул қилинди.

Қийноқлар ва бошқа иллатларнинг олдини олиш

Ўзбекистон суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга  алоҳида аҳамият бериб, жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноқлар) Бмтнинг қийноқларга қарши Конвенциясининг 1-моддасига мувофиқ келтирилди.

2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг жазони ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинди,

Далилларни тўплаш ва аниқлашнинг қонунийлиги ва холислигини таъминлашга қаратилган муҳим янгилик асосий процессуал ҳаракатларнинг мажбурий видеоёзуви йўлга қўйилди ва 2800 дан ортиқ видеокузатув камералари ўрнатилган.

Коррупцияга қарши кураш

Ўзбекистон коррупцияга қарши кураш соҳасида муҳим институционал ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширди. Мамлакат Бирлашган Миллатлар ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенциясини ратификация қилган, коррупцияга қарши Istanbul ҳаракат режасига қўшилган. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини кучайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Барча даражадаги давлат муассасаларида коррупцияга қарши курашни мустаҳкамлаш учун парламент коррупцияга қарши қўмиталари ташкил этилди. Унда маҳаллий вакиллик органлари таркибида коррупсияга қарши комиссиялар тузиш назарда тутилган.

Мажбурий меҳнатни бартараф этиш ва одам савдосига қарши курашиш

Халқаро ташкилотлар тавсияларига мувофиқ Олий Maжлисда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Миллий комиссия тузилди.

Ҳар қандай жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга муносабати билан белгиланади. Ўзбекистонда  гендер тенглиги тамойилларини амалга ошириш йўлида фаол ишлар олиб борилмоқда.

Гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича  комиссия ташкил этилган.

“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг кафолатлари тўғрисида” ва “Аёлларни таъқиб ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди.

Бола  ҳуқуқлари

Болалар, уларнинг ҳуқуқлари ва ривожланиши Ўзбекистон учун ҳамиша устувор бўлиб қолаверади. Мамлакат бола ҳуқуқларини тарғиб қилишда ютуқларга эришди. Жаҳон ҳамжамияти томонидан 2019 йилда кенг нишонланган бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг 30 йиллиги бағишланган тадбирлар дастурини амалга оширди, болалар ҳуқуқлари кафолатларини янада мустаҳкамлаш, жумладан, етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг энг яхши манфаатларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ёшлар ҳуқуқлари ҳимояси

Ёшлар Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 60 фоизини (12,2 млн. Ўзбекистон мавжуд халқаро механизмларни мустаҳкамлаш ва ёшлар дуч келаётган муаммоларни бартараф этишнинг янги йўлларини ўрганиш, таълим ва тарбия орқали ёшларни мустаҳкамлаш, касб-ҳунар ўргатиш, бандлик имкониятларини кенгайтиришга қаратилган сиёсатни амалга оширмоқда.

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан БМТнинг ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Конвенциясини қабул қилишга оид ташаббуси  БМТ Ассамблеясининг 72-сессиясида ва унинг халқаро майдонда қабул қилинишига кўмаклашмоқда.

Халқаро мажбурият ва битимларни миллий даражада амалга ошириш

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 70 халқаро ҳужжатга, шу жумладан, БМТнинг 6 шартномаси ва  4 та факультатив протоколига эгадир. Ҳозирги кунда мамлакатимизда ушбу ҳужжатларнинг барча даражадаги ижросини таъминлаш борасида саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро механизмларга ўз ҳисобот мажбуриятларига катта аҳамият бериб, уларнинг тавсиялари ижросини яқиндан назорат қилмоқда. Конституциявий инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларни амалга ошириш мониторинги бўйича миллий тизим ташкил этилган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар

2017 йилда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янги нодавлат механизми — бизнес Омбудсман  жорий этилган бўлса, қисқа давр ичида яъни  2019 йилда бола ҳуқуқлари бўйича Oомбудсман  ташкил этилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий ҳамкорлик йўлга қўйилган ва бу борада Ўзбекистон ўзининг икки ва кўп томонлама муносабатларида, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро форумлар доирасида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини қатъий ҳимоя қилади.

  2021-2023 даврида инсон ҳуқуқлари кенгашига номзод кўрсатиш муносабати билан ихтиёрий мажбуриятлар ва ваъдалар

Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгаши аъзоси сифатида ўзига юкланадиган масъулиятлардан тўла хабардор. Сўнгги йилларда эришилган тараққиётни янада мустаҳкамлаш ва БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашига аъзо бўлиш чоғида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва шу давр охирида Ўзбекистон қатъият билан инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишга конструктив ҳисса қўшиш ниятида:

 

Халқаро даражада

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши ва унинг механизмлари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, миллий салоҳиятни ошириш ва тажриба алмашиш ва энг яхши амалиётлар соҳасида халқаро ҳамкорлик воситачилари сифатида инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари идораси ролини кучайтиришга кўмаклашиш;

БМТнинг инсон ҳуқуқлари Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти, парламентлар, хусусий сектор ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини кучайтириш;

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ва инсон ҳуқуқлари Кенгашининг махсус тартиб ва механизмлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, қийноқлар бўйича махсус маърузачига Ўзбекистонга ўзаро мақбул вақт оралиғида ташриф буюриш таклифини кенгайтириш.

Барқарор ривожланиш учун  кун тартибини жорий этиш бўйича глобал ташаббуслар ва муҳокамаларда фаол иштирок этиш;

Гендер тангликни таъминлаш борасида  инсон ҳуқуқлари Кенгаши ва БМТнинг қуйидаги масалалар: жамиятда аёллар ролини ошириш; аёллар саломатлигини таъминлаш, шу жумладан, репродуктив саломатлик; аёлларга нисбатан ҳар қандай тазйиқ ва зўравонликнинг олиш олиш, сиёсий-жтимоий ва иқтисодий соҳаларда хотин-қизларнинг  ҳуқуқ ва имкониятларини қўллаб-қувватлаш;

Аёллар, болалар, ногиронлар ҳуқуқлари ва миграция масалаларида инсон ҳуқуқлари, соғлиқни сақлаш ва таълим ва манфаатдор ҳамкорлар билан бу соҳаларда энг яхши амалиёт, тажриба ва ютуқларни йўлга қўйиш;

Инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришни, шунингдек, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари тизимида шаффофлик, очиқлик  ва ахборот олиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;

Тегишли молиявий ресурслар билан таъминлаш орқали инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташаббусларга ҳисса қўшиш.

Минтақавий даражада

Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва минтақада инсон ҳуқуқларини тарғиб қилишда мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги каби ҳамкорлари билан доимий равишда минтақавий даражада иш олиб боради;

Осиё минтақасида инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий механизмни ташкил этишга кўмаклашиш ва унинг тегишли аъзо давлатлардаги ўрни ва мақсадларини тарғиб қилишда давом этади;

Миллий даражада

Инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилиш бўйича энг юқори стандартларга риоя қилиш ва инсон ҳуқуқлари миллий ва халқаро даражадаги фаолиятининг турли соҳаларига тўлиқ интеграциялашувини таъминлаш;

БМТ шартнома органлари билан ҳамкорлик қилиш ва инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ миллий даврий ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини амалга ошириш имкониятларини мустаҳкамлаш, тегишли миллий инсон ҳуқуқлари бўйича ҳаракат режаларини самарали амалга ошириш;

Барча фуқароларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётда тенг ҳуқуқли ва самарали иштирокини таъминлаш ҳамда қонун устуворлиги асосида бошқариладиган демократик давлатни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Турли ижтимоий гуруҳлар, аёллар, болалар, қариялар, ногиронлар ва мигрант ишчиларнинг инсон ҳуқуқларини рағбатлантиришга қаратилган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш.

Барча давлат сиёсатида гендер тенглигини мустаҳкамлаш, зўравонликни бартараф этиш ва аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларини бартараф этиш чора-тадбирлари алоҳида эътибор билан;

Ногиронларнинг ҳуқуқларини тўлиқ амалга ошириш чора-тадбирларини кўриш ва Бмтнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясини ратификация қилиш;

Инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг чинакам иштироки ва бу тадбирларга самарали жалб этилиши ҳамда давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда кўмаклашишни давом эттириш;

Медиа кампаниялар, семинарлар ва семинарлар орқали инсон ҳуқуқлари масалалари хабардорлигини ошириш орқали инсон ҳуқуқлари маданиятини мустаҳкамлаш ва таълим муассасалари ўқув дастурлари ва давлат мансабдор шахслар малакасини ошириш дастурларида инсон ҳуқуқлари таълим, шу жумладан;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларациясини барча халқлар учун инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда барча манфаатдор томонлар ўртасида мулоқот ва ҳамкорлик тамойилларини амалда қўллаш;

Ўзбекистон демократик ва тараққийпарвар давлат сифатида умумбашарий ҳуқуқ ва асосий эркинликларни ҳамма учун ҳимоя қилиш, тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлашга бел боғлаган. Бу инсон ҳуқуқлари соҳасидаги юқори даражадаги сиёсий мажбурият, ҳукумат сиёсати ва дастурларида, шунингдек, Ўзбекистоннинг кўп томонлама ҳамкорликни ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш учун халқаро ҳамжамият билан ишлашга интилиши ва тайёрлигида ўз аксини топган. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгашига аъзолигини бу мақсадларга эришиш воситаси деб билади ва уларнинг ишончи ҳамда қўллаб-қувватлашидан миннатдордир.

Гавҳар ЮЛДАШЕВА,
Тошкент давлат юридик университети профессори