“Янги Дани Алвеш” “Барселона”га қайтди

0

“Барселона” жамоаси Бразилиянинг “Куритиба” клуби ўнг қанот ҳимоячиси Яна Коуто трансфери борасида келишувга эришди, дея хабар бермоқда Sport.es интернет нашри.

17 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери Каталония клубига 5 миллион еврога тушди. “Барселона” ФИФАнинг вояга етмаган футболчилар трансфери қоидасини бузмаслик учун Коуто 18 ёшга июнь ойида тўлиши сабабли, футболчи ёзгача “Куритиба” сафида қолади.

Бразилияда ушбу ёш ҳимоячини “янги Дани Алвеш” сифатида таърифлашмоқда. Коуто ҳақида яна шуни айтиш мумкинки, у чиндан ҳам тиришқоқ футболчи бўлиб, 2019 йилда Бразилия ўсмирлар жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

 

Аввалги мақолаПластик бутун дунё экологиясига қандай таъсир кўрсатаяпти?
Кейинги мақолаБош вазир ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров прописка ҳақида