Янги кадастр паспорти неча кунда берилади?

0

— Ҳовли-жойда тураман. Уйимнинг кадастр паспорти йўқолиб қолган. Ариза берганимдан сўнг кадастр органлари қанча муддатда янги кадастр паспорти беришади?

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова:

— Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига асосан кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан) кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади.

 

Аввалги мақолаХажиеванинг ойлиги Жамоловага “ёзилган”
Кейинги мақолаҚурилиш назорат инспекциясининг иддаоси ўтмади