Янги коронавирус штаммларининг тарқалиши янги пандемияга олиб келмайдими? ЖССТ изоҳ берди

0

Коронавирус мутациялари янги пандемияни келтириб чиқармайди, аммо ҳушёрликни сақлаш керак. Бу фикрни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Минтақавий ваколатхонаси директори Ханс Клюге Испаниянинг El Pais газетасига берган интервьюсида билдирди.

Коронавирус янги штаммларининг пайдо бўлиши вируснинг ҳанузгача мавжудлигини эслатиб туради, деди Клюге. “Бу янги пандемиянинг бошланиши эмас, лекин, албатта, биз ҳушёр бўлишимиз керак», деб таъкидлади Клюге.

Аввалги мақолаШифокор коронавирусдан тузалгач нима истеъмол қилиш кераклигини тавсия қилди
Кейинги мақолаЯнги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди