ЯнгиликларМаҳаллий“Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир”

“Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир”

Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП Қурултойида нутқ сўзламоқда. “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” деб номланган нутқда ҳаётимизда “Давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғоя, изчиллик билан қарор топиб бораётгани таъкидланди.

“Ҳар қандай ислоҳот қуруқ рақамларда эмас, балки, энг аввало, аҳолининг кундалик ҳаётида, унинг дастурхони ва рўзғорида ўз аксини топиши зарур. Бу – ҳаётий ҳақиқат.

Мисол учун, ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги ҳар 100 та оилага 162 та телевизор, 107 та холодильник, 287 та мобиль телефон, 49 та енгил автомобиль тўғри келмоқда. Бошқача айтганда, мамлакатимиздаги оилаларнинг қарийб ярми, ўзининг шахсий автомобилига эга.

Ёки сўнгги йилларда юртимизда, ипотека дастурлари доирасида, 140 мингдан ортиқ уй-жойлар барпо этилди. Бу рақамни олдинги йилларга солиштирганда, 10 мартадан ҳам кўп демакдир”, – деди давлат раҳбари.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img