Янгича кўринишда бўй кўрсатаётган Сирдарё (+фото)

150

Сардоба сув омборининг ўпирилиб кетиши, бунинг натижасида Сирдарё вилоятининг айрим аҳоли пунктларига зарар етганди, айни вақтда талофат оқибатлари жадаллик билан бартараф этилмоқда.

Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Қурилиш вазирликлари, Миллий гвардия ходимлари ҳамда мамлакатимизнинг барча вилоят, шаҳарларидан келган минглаб кўнгиллиларнинг бир ёқадан бош чиқариб амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари туфайли Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари аҳолиси қалбида эртанги нурли кунларга ишонч пайдо бўлди.

Ҳарбий хизматчиларнинг жойларда амалга ошираётган ишларидан аҳоли ва қурувчилар мамнун эканлиги кузатилмоқда. Барча ҳарбий округлардан келган ҳарбийлар тозалаш ишларини тартибли ва тезкорлик билан олиб бориши натижасида қурилиш жамоаларининг қурилиш ҳамда таъмирлаш жараёнига киришиши учун имконият яратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, мудофаа вазири ҳамда бошқа тегишли мутасадди ташкилотларнинг масъул раҳбарлари талофатдан жиддий зарар кўрган Сардоба туманининг Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган таъмирлаш ва тиклаш ишларини бевосита кузатишди.

Маълумки, Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғинида 166 та хонадон тураржойларини таъмирлаш ишлари ташкил қилинган. Мазкур таъмирлаш ишларига Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари, Навоий ҳамда Хоразм вилоятларидан келган қурувчилар ва кўнгиллилар жамоалари жалб этилган. Ўз навбатида ҳарбий хизматчилар, қурилиш ва кўнгиллилар жамоалари Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг ўз яшаш жойларига тезроқ қайтиши учун туну-кун меҳнат қилишларини таъкидладилар.

Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида талофатдан зарар кўрган йўллар, кўприклар, аҳоли тураржойлари қайтадан таъмирланмоқда, бунёд этилмоқда. Ўз навбатида бу каби эътибор натижасида бошпанасидан ажралган фуқароларда синовли кунларни тезроқ унутиб, келажакка ишонч билан қарашга ундаяпти.

Тез фурсат ичида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари нафақат Сирдарёда, балки бутун Ўзбекистон миқёсида янгича кўринишда бўй кўрсатишга ишониб қоламиз.

Асрор РЎЗИБОЕВ

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг