Японияда аввал эркакларга хизмат кўрсатилади, сўнгра аёлларга… Ва бошқалар…

0

Японияда аввал эркакларга хизмат кўрсатилади, сўнгра аёлларга.  Бу ҳолатни ресторанларда ҳам кўриш мумкин. Яъни, олдин эркакка ичимлик олиб келинади, кейин аёлга. Саломлашганда ҳам худди шундай вазият.

Япониядаги «Open Meals» компанияси замонавий ресторан очишини эълон қилди. Бу суши-ресторанда мижозларнинг истагига қараб эмас, балки уларнинг ДНКсига керакли бўлган моддалар асосида таом тайёрланади. Бу ресторанда овқатланишни истаган мижозлар бир ҳафта олдин ДНК анализи топшириб кетишлари шарт.

Японияда ажойиб йўл мавжуд. Унда автомобиллар тавсия қилинган тезликда юрса ажойиб мусиқа оҳанги эшитилади.

Япония мактабларида бошланғич синф ўқувчилари баҳоланмайдилар. Ҳатто 5-синфгача ёзма иш ҳамда имтиҳонлар топширилмайди. Бу даврда япон муаллимлари асосий эътиборларини ўқувчиларнинг билимларига эмас, тарбиясига қаратадилар. Масалан, ўқувчиларни бошқа одамларни ҳурмат қилишларига, табиат, ҳайвонот оламига меҳр билан ёндашишларига аҳамият берадилар.

Японияда аэропорт ходимлари рейс кечикиб қолганлари пайтлари ўз йўловчиларидан узр сўрашар экан.