ЯнгиликларЖаҳонЯпонияда Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган брифинг ташкил этилди

Японияда Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган брифинг ташкил этилди

Японияда Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган “Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва Президент сайлови” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ватандошлар нигоҳида” мавзуларида давра суҳбати ва брифинг ўтказилди.

Мамлакатимиз элчихонаси томонидан ташкил этилган тадбирда Японияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда олий ўқув юртларида таълим олаётган ватандошлар иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов иштирокчиларга Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёни ҳамда унда иштирок этаётган сиёсий партиялар тўғрисида маълумот берди.

Ватандошларга сайловда иштирок этиш бўйича конституцион ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилди. Элчихонада овоз бериш учун сайлов қонунчилиги талаблари тўла жавоб берадиган сайлов участкаси ташкил қилингани айтиб ўтилди.

Ушбу муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик жараёни, сайлов тўғрисида ишончли ва тезкор ахборот билан Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ва элчихона веб-сайтларида танишиб бориш мумкинлиги маълум қилинди.

Брифингда, шунингдек, Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ўзгаришлар, давлат томонидан барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан маълумот берилди.

Ватандошлар Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирилди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img