“Йўқ одам”га қарздорлик ҳисобланган

0

Учкўприк тумани “Қақир” қишлоғида яшовчи С.Мусаев  туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, электр таъминоти корхонаси томонидан 1 782 144 сўм нореал қарздорлик ҳисобланганлиги, ушбу ҳолат юзасидан туман МИБ идораси ва электр таъминоти корхонаси ўртасида сарсон бўлганлиги, лекин ушбу масалага ечим тополмаётганидан норози эканлигини билдирди.
Унинг аризаси ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар натижасида электр таъминоти корхонаси мутахассиси томонидан 2016 йил 5 августдаги 2199-сонли далолатнома истеъмолчи С.Мусаев номидаги …075 рақамли абонент рақамига техник хато туфайли нотўғри киритилганлиги ва бу хатони бартараф этиш учун 075 абонентни аслида мавжуд бўлмаган фуқаро “А.Исмоилов” номига бириктириб қўйилганлиги аниқланди.
Масалага ойдинлик киритиш ва бартараф қилиш юзасидан туман ЭТКга сўров хати юборилган. Корхона томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилди ва фуқаро С. Мусаев номига ёзилган 1 782 144 сўм ноҳақ қарздорлик олиб ташланган.

Аввалги мақолаМарт ойида бекор қилинган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москвадан Тошкентга ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига бўлган қатновларга чипта харид қилган йўловчилар диққатига!
Кейинги мақолаАдлия органлари коронавирусга қарши қандай курашмоқда?