“Yoshlar media xoldingi” акциядорлик жамиятини ташкил қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага кўра, “Yoshlar” телерадиоканали” акциядорлик жамиятининг, “Yosh kuch” журналининг, “Ёшлар овози” – “Молодёжь Узбекистана” газеталарининг, “Ёшлар” нашриёт уйининг 100 фоизлик улушларини; “Озод юрт тўлқинлари” масъулияти чекланган жамиятининг 61 фоизлик (“Mening yurtim” (MY5) телеканали), “Ёшлар овози” масъулияти чекланган жамиятининг (“Ёшлар овози” радиоси) 49 фоизлик улушларини Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигига бериш ва улар негизида акциядорлик жамияти шаклидаги “Yoshlar media xoldingi” ташкил этилади.

Бир ой муддатда Медиа холдингга қурилиш, моддий-техник таъминоти ва бошқа харажатлари учун 2020 йилда 46 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилишини ҳамда 2021 йил давомида медиа контент (махсус ва ахборот дастурлари, ижтимоий роликлар, интеллектуал лойиҳалар ва бошқалар) тайёрлаш, рисола ва ёш ижодкорларнинг илк китобларини чоп этиш учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ маблағ ажратилади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг