“Ёшлар пресс клуби”нинг навбатдаги сессияси айрим сабабларга кўра қолдирилди

0

Мамлакатимиз Президентининг Бухоро вилоятига 21-январ куни бошланган ташрифи 22-январда ҳам давом этади.

Шавкат Мирзиёев Бухорода аҳоли вакиллари билан учрашди

Маълумки, ташриф чоғида вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам вилоятдаги шароитларни яқиндан ўрганишмоқда. Жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳам.

“Ёшлар пресс клуби”нинг навбатдаги сессияси олий таълимдаги муаммоларга бағишланади

Шу муносабат билан “Ёшлар пресс клуби”нинг вазир ва ёшлар ўртасида ташкил этилиши кутилаётган учрашув вақти ўзгарди. Вазирлик вакиллари сессиямизда иштирок этиш ва ёшлар билан мулоқотда бўлиш учун доим очиқ эканликларини, вазият эса учрашув кунини ўзгартиришни тақозо қилаётганини маълум қилишди. Сессиямиз бўлиб ўтадиган санани яқин кунларда маълум қиламиз.

“Ёшлар пресс клуби”