«Ёшлар пресс клуби»нинг навбатдаги сессияси олий таълимдаги муаммоларга бағишланади

0

«Ёшлар» телеканали вазир ва ёшлар мулоқотини ташкил этмоқда. «Ёшлар пресс клуби» бошловчисининг айтишича, пресс клубнинг навбатдаги сессияси олий таълим тизимидаги муаммоларга бағишланади.

Сессияда олий таълим муассаси, коллеж, лицей талабалари ҳамда журналист ва блогерлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакилларигамурожаат қилишлари мумкин.

Маълум бўлишича, ушбу сессияда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳам иштирок этади.

Пресс клубнинг навбатдаги сессияси 22 январь, жума куни соат 15:00 да Ёшлар ишлари агентлиги биносида бўлиб ўтади.