Қозоғистонда таълим грантларини молиялаштириш уч баробарга оширилди.
Ёшларнинг хорижга чиқиб кетиш муаммоси Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаевни ташвишга солмоқда, – дея хабар беради “Казинформ” мухбири.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, мазкур қарор ўқитувчилар маошларини вақти-вақти билан ошириб бориш ва олий ўқув юртлари моддий-техник базасини яхшилашга имкон яратади.
“Бу муҳим қадам, негаки грантлар миқдори 2011 йилдан буён оширилмаган эди. Бизнинг 10 та олий ўқув юртимиз дунёнинг 500 энг яхши университетлари қаторида бўлиши лозим. 2025 йилда мана шу натижага эришишимиз керак”, – дея ўз сўзини якунлаган Қозоғистон Президенти.