Ёшлик шижоат фасли

0

“Сен бу кун синфда шод юрак билан,
Синов навбатини кутиб турибсан.
Аъло мамлакатнинг аъло фарзанди,
Билиб қўйки сени Ватан кутади!”

Аввало, таъкидлашим жоизки, юқоридаги мисралардаги мени илҳомлантирган жиҳат шундаки – шоир Ғафур Ғуломнинг шеърлари, қиссалари, умуман, барча асарларида ҳозирги вақтда ҳам нафақат юртимиз, балки бутун дунё ёшларини ватан, халқ ва миллат кутиши, умид ва орзулари акс этгандек ҳис этаман.  Ҳар бир дақиқам: берилган имконият, яратилган шароитлар: янги Ўзбекистон ёшларининг янги Ренессанси учун берилган даври сифатда қабул қилиб, ҳаракат қиламан. Ана шу ҳаракатларимда Ғафур Ғуломнинг асарлари ҳамиша менга йўлчи юлдуз ва умидли ҳамроҳимдир.  Яъни севимли ёзувчимиз  Ғафур Ғулом ХХ асрда  яратган асарларида илгари сурган фикр ва ғоялари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган балки янада унинг таъсири кучайган десам, муболаға бўлмайди.  Чунки бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг асосий устувор йўналишларининг аксарият қисми адибнинг асарларида анча олдин таъкидлаб, тарифлаб, тавсифлаб ўтилганлигига гувоҳ бўламиз.  Хусусан, буюк халқнинг улуғ қудрати: унинг бағрикенглигида бўлиб, жаннатмакон Ўзбекистонда бирор бир инсон давлат эътиборидан чет эмаслиги, ўша даврдаёқ, шоирнинг қуйидаги  “Сен етим эмассан” шеърида ўз аксини топган:

Сен етим эмассан,

Тинчлан, жигарим,

Қуёшдай меҳрибон

Ватанинг – Онанг!

Мен Тошкент давлат юридик университети 1 – босқич талабаси сифатида ушбу мисраларнинг конституциявий кафолати билан қиёслашни бурчим деб ҳисоблаб: асосий Қонунимизнинг 45-моддасида “Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир” — дейилгани, айнан ушбу мисраларга ҳамоҳангдир.

Шубҳасиз, Ғафур Ғуломнинг барча асарларида нафақат уруш даври балки, ҳозирги кунда ҳам долзарб аҳамият касб этиб келаётган устувор масалалар тасвирланади. Шу жумладан, юқоридаги тўртликда келтирилган “Ватанинг – Онанг” мисраси остида ҳам олам-олам маъно ётади. Чунки етим ва чин етимларни парваришлаш, улар учун етарли имконият ва шароитлар яратиб бериш доимо давлатимизда юритилаётган сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири бўлган. Бу борада 2021 йил давлат дастури доирасида чин етимларга бепул уй-жойларнинг тақдим этиш, уларни уй-жой билан таъминлаш учун давлат бюджетидан 30 миллиард сўм ажратилиши  ҳам ушбу ислоҳотларнинг бир намунасидир.

Бундан ташқари, яқин йилларда Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ёшлар сиёсатига оид “Беш ташаббус” академик Ғафур Ғулом асарларида илгари сурилган ғояларнинг мантиқий давомидир.  Хусусан, биринчи ташаббус бўйича ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этишга оид дастур лойиҳаси тайёрланди. Унга мувофиқ, 2019-2020 йилларда 14 дан 30 ёшгача бўлган 2 миллион нафар ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш бўйича ҳудудий “йўл харита”ларини тасдиқланган эди. Шоир Ғафур Ғуломнинг аксарият асарлари асосида театр спектакллари ва кинофилмлар яратилган («Шум бола» ва бошқа). «Отелло», «Қирол Лир» сингари жаҳон ва рус адабиёти дурдоналарини ўзбек тилига таржима қилган. Мана шу асарларининг ўзида ҳам комедия, масалан, “Қайда бахт” асари  маданият ва санъатни тарғиб этади. Тирик қўшиқлар асари 1932 йилда ёзилган бўлиб, бу ҳам мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатни улуғлаган. Иккинчи ташаббус: Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилдирувчи асари – Шум бола комедиясида ҳам ўз ифодасини топганини, Шум бола ҳаракатларида намоён бўлганининг гувоҳимиз. Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш  бўлса, Шум бола асарида масжиддаги чолларнинг суҳбатини эсласак: “Гермон дегани бор экан” — дейишганида узоқ ўлкалардаги халқларнинг хабарига қизиқиш, хабарларнинг тарқалиши ҳақидаги тассаввурларга эга бўламиз. Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича “Мухбир суди” асарида мухбирнинг суд ҳайъатидаги чиқшида газета, янгилик ва китоб ўқимаслик ҳатто ўзини яъни Турсунқулни ҳимоя қила олмаслигининг асосий сабаби деб кўрсатилгани, халқ мухбирни қўллаб-қувватлашида ўз ифодасини топган. Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари Гафур Ғуломнинг “Нетай”, “Ёдгор”, “Шум бола” қиссаларида аҳолининг турмуш тарзи ҳаётдаги қийинчиликлар, очлик каби иллатларга қарши кураш орқали енгиш ғояларида таҳлил этилган.

Адибнинг мамлакатни ҳимоя қилиш ҳақидаги тантанавор шеърлари, ўтмиш сарқитларини қораловчи ҳажвиялари ва халқнинг кундалик ижодий меҳнатини олқишловчи асарларидан жамланган «Динамо» ва «Тирик қўшиқлар» номли дастлабки шеърий тўпламлари 1931-1932 йилларда чоп этилди. Шоир 1930-1935 йилларда «Кўкан» достонини, «Тўй», «Икки васиқа» балладаларида ҳам бор. «Менинг ўғригина болам» цингари ҳикоялари билан халқ турмуши ва руҳини яхши билувчи моҳир носир эканлигини намойиш этганди. Эътибор беринг:

Ғунча очилгунча ўтган фурсатни
Капалак умрига қиёс этгулик,
Баъзида бир нафас олғулик муддат —
Минг юлдуз сўниши учун етгулик.

Албатта, бу мисралар биз Ўзбекистон ёшларини ҳар бир дақиқа, ҳар кунимиз ғаниматлигини, ўтган вақтни қайтара олмаслигимизни эслатади.

Тириклик кўркидир меҳнат, муҳаббат,
Фурсатдир қилгувчи азиз, мукаррам.
Бебаҳо дамларнинг тирик жони биз,
Ҳар они ўтмишнинг юз йилига тенг.
Ўзбекнинг барҳаёт авлодларимиз,
Ҳар нафас мазмуни фазолардан кенг.

Зеро, 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да буюк ва бебаҳо маънавий бойлигимиз Ғафур Ғулом қолдирган меросни ўрганиш ҳам шараф, ҳам фахрдир.

Ўз тажрибамдан келиб чиқиб, сизларга айтадиган маслаҳатим шу: илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври.  Илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг! Сизлар мустақиллик фарзандларисиз. Ота-боболарингиз кўрган тўсиқ ва қийинчиликларни кўрмай, озод Ватанда эркин нафас олиб, вояга етяпсизлар. Юксак мақсадлар йўлида сиз – ёшлар ҳал қилувчи куч бўлишингиз керак. Мен сизларнинг зиммангизга юкланган ана шундай улкан масъулиятни, том маънодаги тарихий вазифани шараф билан адо этишингизга қатъий ишонаман.Улуғ алломаларимиз, ўзларининг оламшумул кашфиёт ва ихтироларини сизнинг ёшингизда – айни кучга тўлган навқирон чоғларида амалга оширганлар. Сиз ҳам, буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, – деганида Президентимиз биз ёшларни буюк алломаларга  муносиб ворис бўлишга даъват этар экан, яна ўша мисралар ёдимга тушади:

“Янги Ўзбекистоннинг янги авлоди,

Билиб қўйки, сени Ватан кутади”.

Абдулазиз Равшанов,
ТДЮУ талабаси

Аввалги мақолаАёллар ҳуқуқлари ва имтиёзлари нималардан иборат?
Кейинги мақолаЯна эски гап: «Ҳақимизни беринг бой ота»