Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

0

Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми автотранспорт воситаларининг қатнови учун ёпилади:

1) 7 – 14 январь кунлари – Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг 7-сон (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонасидан Юнусобод метроси (мўлжал: Универсам)гача бўлган оралиқда(икки томонлама йўлнинг бир томони);

2) 14-21 январь кунлари – Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг Юнусобод метросидан(мўлжал: Универсам) 7-сон (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонаси йўналишидаги қисми(икки томонлама йўлнинг иккинчи томони).