Юнусободда COVID-19 га тест олиш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда

0

Юнусобод туман «Олой» бозори автотураргоҳ ҳудудида аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда Иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. бу ҳақда туман ҳокимияти хабар берди.

Мазкур ҳудудда аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имконияти мавжуд бўлади.

Бундай марказлар Юнусобод туманининг бошқа ҳудудларида ташкил этилиши режалаштирилмоқда.