ЯнгиликларМаҳаллийЮридик хизмат марказлари фаолиятига 1 йил тўлди

Юридик хизмат марказлари фаолиятига 1 йил тўлди

Президентнинг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Президент қарорига мувофиқ, 2021 йилнинг 1 октябрь кунидан эътиборан республикамизнинг барча ҳудудларида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди ва мана бир йил тўлди.

Очиғини айтганда, 2021 йил 1 октябрдан туман даражасидаги давлат идоралари фаолиятида қонунийликни таъминлашни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилган ушбу марказларга нисбатан бошида кўп саволлар, ҳатто шубҳалар ҳам бор эди. Орадан 1 йил ўтди, ушбу тизим фаолиятига дастлабки баҳо бериш учун етарли.

Хўш, Юридик хизмат марказлари шу қисқа муддатда нималарга эришди?

Наманган вилоятидаги туман (шаҳар) юридик хизмат кўрсатиш марказларига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ўтган бир йил давомида 101 мингдан ортиқ ҳужжат лойиҳалари келиб тушди.

Марказларга келиб тушган мазкур ҳужжат лойиҳаларининг  70 мингдан ортиғини буйруқ лойиҳалари, 31 мингдан ортиғи шартнома лойиҳаларини ташкил этади.

Марказлар томонидан мазкур ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, шулардан 94 мингдан ортиғига ижобий хулосалар берилган бўлса, 5 мингдан ортиғига салбий хулосалар берилган. Шунингдек, 2 мингдан ортиқ ҳужжат лойиҳалари камчиликлари мавжудлиги сабабли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун лойиҳани ишлаб чиқувчига қайтарилган.

Шунингдек, марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар манфаатини судгача ҳимоя қилиш юзасидан киритилган 250 дан ортиқ талабномаларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилиб, ташкилот томонидан киритилган. Мазкур талабномаларда 4 млрд сўмга яқин пул маблағларини юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар фойдасига тўлаб бериш лозимлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари, марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар манфаатини судда ҳимоя қилиш юзасидан 30 дан ортиқ даъво ариза лойиҳалари ишлаб чиқилиб, ташкилот томонидан киритилган. Мазкур даъво аризаларда 30 млрд сўмга яқин пул маблағларини юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар фойдасига ундириб бериш лозимлиги кўрсатилган.

Шу билан бирга, марказ ходимлари томонидан ташкилот мансабдор шахслари устидан келиб тушган 150 га яқин мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этилган.

Марказлар томонидан ўтказилган мониторингларда аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича адлия бўлимларига 200 га яқин хабарномалар берилган.

Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар ходимлари учун, шунингдек ОАВ ва ижтимоий тармоқларда 7,5 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Дастлабки даврда айрим шахслар, блогерлар, «экспертлар» томонидан марказларнинг ишга туширилишига нисбатан салбий тахминлар, прогнозлар илгари сурилганига қарамасдан, тизим олдига қўйилган мақсадларга босқичма-босқич эришиб бормоқда.

Улуғбек Исматиллаев,
Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img