ЯнгиликларМаҳаллийЗойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокимлигига тасдиқланди

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокимлигига тасдиқланди

Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессиясида Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокимлигига бир овоздан тасдиқланди.

Сессия якунида Президент халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Зойир Мирзаев энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, фидойилик каби хислатларни намоён этиб, Тошкент вилояти аҳлига астойдил хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Бунда, энг аввало, халқнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал этиш, инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича ишларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилди.

Зойир Мирзаев 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img