Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон1 апрелдан боғча пули 15 фоизга ошиши...

1 апрелдан боғча пули 15 фоизга ошиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг “2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасида давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўртача 15 фоиз ошириш кўзда тутилган.

2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида
болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови 
МИҚДОРЛАРИ
 Ташкилот жойлашган жой
ва болаларнинг кунига унда
бўлиш вақти
Бир ойлик тўлов миқдори
ташкилотга
қатновчи оиладаги
битта болага
оиладаги ҳар бир
болага, агар ташкилотга биттадан
ортиқ бола қатнаса
2021 йил 1 апрелгача амал қилади
1. Тошкент шаҳри
1.1 4-5 соат 33 000 23 000
1.2 9 соат 179 000 128 000
1.3 10,5 соат 214 000 152 000
1.4 12 соат 242 000 171 000
1.5 24 соат 255 000 182 000
2. вилоят марказлари
2.1 4-5 соат 31 000 22 000
2.2 9 соат 173 000 123 000
2.3 10,5 соат 207 000 147 000
2.4 12 соат 229 000 162 000
2.5 24 соат 243 000 173 000
3 вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар
3.1 4-5 соат 28 000 20 000
3.2 9 соат 159 000 113 000
3.3 10,5 соат 179 000 128 000
3.4 12 соат 206 000 146 000
3.5 24 соат 216 000 153 000
4 туман марказлари
4.1 4-5 соат 25 000 17 000
4.2 9 соат 117 000 89 000
4.3 10,5 соат 159 000 120 000
4.4 12 соат 181 000 136 000
4.5 24 соат 192 000 144 000
5 бошқа жойлар
5.1 4-5 соат 23 000 16 000
5.2 9 соат 83 000 67 000
5.3 10,5 соат 145 000 116 000
5.4 12 соат 170 000 128 000
5.5 24 соат 179 000 135 000
2021 йил 1 апрелдан амал қилади
1. Тошкент шаҳри
1.1 4-5 соат 38 000 26 000
1.2 9 соат 206 000 147 000
1.3 10,5 соат 246 000 175 000
1.4 12 соат 278 000 197 000
1.5 24 соат 293 000 209 000
2. вилоят марказлари
2.1 4-5 соат 36 000 25 000
2.2 9 соат 199 000 141 000
2.3 10,5 соат 238 000 169 000
2.4 12 соат 263 000 186 000
2.5 24 соат 279 000 199 000
3 вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар
3.1 4-5 соат 32 000 23 000
3.2 9 соат 183 000 130 000
3.3 10,5 соат 206 000 147 000
3.4 12 соат 237 000 168 000
3.5 24 соат 248 000 176 000
4 туман марказлари
4.1 4-5 соат 29 000 20 000
4.2 9 соат 135 000 102 000
4.3 10,5 соат 183 000 138 000
4.4 12 соат 208 000 156 000
4.5 24 соат 221 000 166 000
5 бошқа жойлар
5.1 4-5 соат 26 000 18 000
5.2 9 соат 95 000 77 000
5.3 10,5 соат 167 000 133 000
5.4 12 соат 196 000 147 000
5.5 24 соат 206 000 155 000
Изоҳ:
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари, Ғозғон ва Зарафшон шаҳарлари, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида, Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқурғон, Бандихон, Узун, Сариосиё туманларида, Самарқанд вилояти Нуробод, Қушработ, Ургут, Булунғур, ва Пахтачи туманларида, Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида, Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод, Ховос ва Сардоба туманларида, Фарғона вилоятининг Сўх тумани ҳамда Фарғона туманининг «Шоҳимардон» ва «Ёрдон» қишлоқларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар томонидан ҳар ойда болалар таъминоти учун тўланадиган ҳақ миқдори ўрнатилган тарифнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз