Бош саҳифаЯнгиликлар1 мартдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?

1 мартдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?

Миллий спорт турлари бўйича умумреспублика спорт мусобақалари ўтказилади

Олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилинади:

биринчи босқичда — туман (шаҳар) мусобақалари;

иккинчи босқичда — вилоят мусобақалари;

учинчи босқичда — республика (финал) мусобақалари.

 

Этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади

 “Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–259-сон, 25.05.2022 й.) қабул қилинди

⏩ Шунга кўра, 2023 йил 1 мартдан ҳар йили этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади.

🔰 2023 йилдан анъанавий тарзда:

▫️Тошкент шаҳрида ҳар йили бир маротаба этноспорт турлари бўйича “Uzbekistan Ethno Games” республика фестивали;

▫️Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади.

Янги йўналишларда маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади

Ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида қуйидаги янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар бошланади.

Самарқанд — Нукус;

Самарқанд — Мўйноқ;

Самарқанд — Термиз;

Бухоро — Термиз;

Наманган — Терми;

Наманган — Нукус.

Унитар корхона шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади

2023 йил 1 мартдан бошлаб унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклида юридик шахс ташкил этишга йўл қўйилмайди.

Тадбиркорлар сайёр солиқ текширувлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиши мумкин бўлади

Солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.

Юридик шахсларга ЯИДХ портали орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади

Ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади.

Айрим давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилиши тўхтатилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган бир шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди.

 

Тадбиркорлар солиқ қарзини фоизларсиз бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин

Тадбиркорларнинг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади

Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилади.

 

Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳуқуқбузарликлари электрон расмийлаштирилади

Электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотлар мониторинг қилинади.

Шунингдек, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E-ma‘muriy ish” тизимига киритиш тартиби жорий этилади.

 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз