Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунаси истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб Бюрони хабардор қилган ҳолда, ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг қарори бўйича, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
Электр энергиянинг ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги керак ва шу вақт ичида ҳисобга олиш тикланиши зарур.Агар, электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини объектив сабабларга кўра, кўрсатилган муддатда (ўлчаш трансформаторининг, ҳисобга олиш приборининг йўқлиги, ўтиб бўлмайдиган йўллар ва шу кабилар туфайли) тиклаш имконияти бўлмаса, истеъмолчига етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва ҳисобга олишни тиклаш муддати истеъмолчи ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ўзаро келишуви билан белгиланади.