Энди unilibrary.uz платформаси орқали талабалар республикамизнинг барча давлат олий таълим муассасалари кутубхоналаридаги ўқув адабиётлар ҳамда илмий нашрларидан онлайн фойдаланишлари мумкин.
Платформада:
- ўқув адабиётлар;
- илмий мақолалар;
- монографиялар;
- диссертациялар;
- авторефератлар
ва бошқа шу каби 150 мингдан ортиқ электрон ресурслар жамланган.
Шунингдек, ҳозирда олий таълим муассасалари томонидан адабиётларни рақамлаштириш ҳамда ушбу платформага жойлаштириш давом этмоқда.