Бўлимимиз томонидан Янгиариқ туман “Вакиллар” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б.нинг ёшга доир пенсияга чиқишда ёшлигидан ногиронлиги бўлган фарзандини қараб турган вақти иш стажига қўшилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижалари бўйича, фуқаронинг 2015 йилда 11 йилдан ортиқ иш стажи билан ёшга доир пенсия тайинланганлиги ва 1992-2001 йилларда ногирон фарзандини қараб турган даври эса ёшга доир пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилмаганлиги аниқланди.

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари кўра Хоразм вилояти Янгиариқ туман Марказий шифохонаси Тиббий маслаҳат Комиссияси хулосаси асосида фуқаро А.Б нинг иш стажи 18 йил 9 ой қилиб қайта ҳисобланиб, фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди.

Расулбек ИБРАГИМОВ,
Янгиариқ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз