Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон16 ёшли бола каклик қопқони сабаб тенгдошини...

16 ёшли бола каклик қопқони сабаб тенгдошини пичоқлаб қўйди

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар беришича, Қашқадарё вилояти Китоб туманида 2020 йил 31 декабрь куни вояга етмаган 16 ёшли бола каклик ови устидаги жанжаллашув оқибатида тенгдошини пичоқлаган.

Маълум бўлишича, 31 декабрь куни соат 17:30 ларда Китоб тумани “Башир” МФЙ Алиқушчи қишлоғида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли Бунёд Ж. қишлоқдоши вояга етмаган 17 ёшли Суннат И. билан унинг уйини олдидаги кўчада ўзаро тортишиб қолиб, унга “Нега мен каклик ушлаш учун қўйган қопқонимни олиб қўйдинг”, деб ўзаро жанжаллашиб қолиб, вояга етмаган Суннат И. қишлоқдоши вояга етмаган Бунёд Ж.ни ерга йиқитиб, унинг устига чиқиб олиб қўллари билан ураётган вақтида, Бунёд Жжахл устида эгнидаги шимининг чап чўнтагида бўлган пичоқни (корча) Суннат И.нинг ўнг кўкрак қафасига бир марта ва чап кўкрак қафасига икки марта  санчиб олиб оғир тан жароҳати етказган.

Китоб тумани Тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасига кўра, Суннат И.нинг ўнг кўкрак қафасига бир марта тешиб кирган санчилиб кесилган ва чап кўкрак қафасига икки марта санчилиб кесилган жароҳатлари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасида туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан вояга етмаган Бунёд Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Бунёд Жгумонланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз