1991 йилнинг 18 ноябри “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган сана сифатида тарихимизга муҳрланди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини ўрнатиш, унинг мамлакатимиз фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистонда яшайдиган бошқа шахслар томонидан ҳурмат қилиниши қонун билан муҳофаза қилинади.
Ой- ю юлдуз қўнган юртим байроғи,
Жаҳон айвонида қадалган чоғи –
Темурий довриғим келганди қайтиб,
Дунё салом берди номини айтиб.
Қарасак, шамолни уйғотган осмон,
Тимсоли шод этар қароғимизни.
Парвардигор, доим баландда асра,
Ерга туширмагин байроғимизни…
Қўчқор НОРҚОБИЛ,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист.