Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқ1995 йил февралдан кейин Ўзбекистонга кўчиб келган,...

1995 йил февралдан кейин Ўзбекистонга кўчиб келган, фуқаролиги йўқ фуқароларнинг паспорти қачон алмашиши мумкин?

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш учун қуйидаги ҳаракатларни амалга оширган бўлса расмийлаштиради. улар:
а) чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирган бўлса;
б) фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз беш йил давомида доимий яшаб келаётган бўлса;
в) тирикчиликнинг қонуний манбаига эга бўлса;
г) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса;
д) давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билса. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Изоҳ: Ушбу модда биринчи қисмининг «б» бандида назарда тутилган шарт Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳда бўлган ва никоҳ тузилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турмуш ўртоғи билан биргаликда узлуксиз уч йил давомида яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан татбиқ этилмайди. Бунда, агар фуқаролиги бўлмаган шахс бир йил ичида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жами бир юз саксон уч кундан ортиқ бўлмаган муддатга чиққан бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшалган муддат узлуксиз деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза берувчи томонидан шахсан берилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб турган шахс илтимосномани доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига берилади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан уларнинг тузилиш санаси кўрсатилган ҳолда имзоланади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига умумий тартибда қабул қилиш илтимосномага қуйидагилар илова қилинади:
– сўровнома;
– паспорт ва (ёки) яшаш гувоҳномаси;
– никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
– бола илтимосномада кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва агар мавжуд бўлса яшаш гувоҳномаси;
– тирикчиликнинг қонуний манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
– давлат божи (консуллик йиғими) тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан фармонлар тарзида қабул қилинади ва имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномалардан БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи ундририлади.

Саволга «Мадад» ННтнинг масъул ходими Аброр Эзозхонов жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз