Дания Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2010 йилдан кейин туғилган барча фуқароларга сигераталар ва никотин маҳсулотлари сотиш ва истеъмол қилишни тақиқлашни режалаштираётганини эълон қилди.
Чекиш ушбу скандинавия мамлакатида саратон касаллигининг асосий сабабчиси бўлиб, маълумотларга кўра йилига мамлакатда 13 600 кишининг ўлимига сабаб бўлади.
Дания саратонга қарши кураш ассосиацияси ўтказган сўровга кўра, сўровда қатнашганларнинг 64 фоизи ҳукуматнинг мазкур таклифини қўллаб-қувватлаган.
2010 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотиш тақиқланиши кутилмоқда
