Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон2020 йилда давлат бюджетига 4 триллион сўмдан...

2020 йилда давлат бюджетига 4 триллион сўмдан ортиқ қўшимча маблағлар жалб қилинди — Мубин Мирзаев

АОКАда ўтказилган брифингда 2020 йилда давлат бюджетига белгиланган 99,6 триллион сўм ўрнига 103,6 трлн сўм қўшимча маблағлар жалб қилингани маълум қилинди.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг таъкидлашича, 2020 йилда давлат бюджетига белгиланган 99,6 триллион сўм ўрнига 103,6 триллион сўм (4 трлн сўмдан ортиқ) қўшимча маблағлар жалб қилинган. Бу 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 24 фоизга кўпроқ.

“2019 йилда 16,3 фоиз ялпи ички маҳсулотга нисбатан солиқ йиққан бўлсак, 2020 йилга келиб, бу кўрсаткич 17,5 фоизни ташкил этди. Яъни биз солиқ юкини камайтириш орқали бунга эришдик.

Солиқ маъмурчилигини яхшилаш, Президентимиз томонидан белгиланган иқтисодиётдаги ислоҳотларни амалга ошириш, Солиқ концепцияси ва янги солиқ кодексининг қабул қилиниши мана шундай сифат ўзгаришларига олиб келди.

Солиқ органларининг трансформация қилиниши натижасида тўлов интизомлари ҳам мустаҳкамланди ва давлат бюджетига солиқ тушумларининг 95 фоизи ихтиёрий равишда ундирилди”, деди Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз