Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 2020 йил давомида 19 226 та корхонада 40 081 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.
Қонунбузилишлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда:
4 731 та ҳолатда халқ таълими тизимидаги ташкилот ва умумтаълим мактаблари мансабдор шахслари томонидан ўқитувчи ва бошқа ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари бузилган,
6 600 та ҳолатда тиббиёт муассасаларида,
1 397 та ҳолатда қурилиш соҳасида,
986 та ҳолатда қишлоқ хўжалигида,
667 та ҳолатда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида,
1 094 та ҳолатда саноат корхоналарида,
509 та ҳолатда транспорт соҳасида
90 та ҳолатда савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида мансабдор шахслар томонидан ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган.